Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлиги бўйича БМТнинг кўп томонлама ҳамкорлик траст фонди доирасида «яшил» инвестицияларни рағбатлантириш мақсадида Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинданинг хайрия ташкилоти маблағларини жалб қилиш ниятида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг биринчи ярмида БМТ билан биргаликда траст фонди иши учун молиявий ресурсларни жалб қилиш бўйича стратегия ишлаб чиқишни назарда тутадиган қарорни имзолади, энди унинг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция портфели тасдиқланади.
Маблағларни жалб қилиш стратегияси хусусий секторнинг бўлишини ҳам назарда тутиши керак. Шу мақсадда Мирзиёев хайрия фондларига эга трансмиллий компаниялар («Кока-Кола» Фонди, «Ўзкоргаз» компаниялари ва бошқалар) ҳамда Билл ва Мелинда Гейтс Фонди (Bill & Melinda Gates Foundation) каби хусусий ташкилотлар рўйхатини шакллантириш ҳақида кўрсатма берди. Билл Гейтс жамғармаси 50 миллиард доллар миқдордаги активлари билан АҚШдаги энг йирик хусусий фонд ҳисобланади. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.