Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 26/01/2019 Оролбўйи минтақаси Траст фонди учун 60 млн долларлик 19 та лойиҳа тайёрланди
Оролбўйи минтақаси Траст фонди учун 60 млн долларлик 19 та лойиҳа тайёрланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди доирасида амалга ошириш учун 60 млн долларга яқин маблағдаги 19 та лойиҳани тайёрлади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов хабар қилди. Уларнинг бир қисми Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорларни барпо этишга йўналтирилади.

Бош вазир ўринбосари Орол экологик муаммосини ҳал этиш учун инновацион ечимлар топиш лозим. У БМТ тузилмаларидан Animal Planet, National Geographic, Wild BBC ва бошқа халқаро телеканалларни Оролдаги экологик фожиа тўғрисида ҳужжатли фильмлар суратга олиш учун жалб қилишда кўмаклашишни сўради.

Мажлисда маълум қилинган маълумотларга кўра, фонд беш йил давомида 2 млндан зиёд киши истиқомат қилаётган ҳудудда янги иш ўринларини очиш, ижтимоий ва табиий шароитларни яхшилаш учун 123,2 млн доллар жалб қилишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати фондга 6,5 млн долларлик биринчи траншни ўтказди. Норвегия, Япония, Жанубий Корея, Германия ва Швейцария ҳукуматлари билан маблағ ажратиш тўғрисида келишувларга эришилди.

Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди 2018 йил ноябрда БМТ шафелигида ташкил этилди. Фондни ташкил этиш ташаббуси эса Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг