Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 24/03/2017 “Oracle” мутахассиси IUT талабалари билан ўз тажрибасини баҳам кўрди
“Oracle” мутахассиси IUT талабалари билан ўз тажрибасини баҳам кўрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Oracle” компаниясининг етакчи мутахассиси Джем Нури Джумерт Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари учун “Буюмлар интернети ва “Oracle”нинг булутли технологияси” мавзусида маҳорат дарсини ўтди.

Жаноб Джумерт “Oracle” компаниясида ишлаётганига 20 йилдан ошди. У “Oracle” компанияси мижозларига компания технологиясидан фойдаланган ҳолда ўз соҳаларида етакчи бўлишларига ёрдам беради.

IUT талабалари учун маҳорат дарси давомида “Oracle” мутахассиси томонидан булутли технологиялар ҳамда компаниянинг мазкур соҳадаги ечимлари тўғрисида маълумот берилди.

Джем Нури Джумерт шунингдек, булутли технологияларнинг устунлигини реал мисолларда кўрсатиб берди.

Учрашув сўнгида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. Қайд этиш лозимки, маҳорат дарси IUT талабалари учун фойдали бўлиб, талабалар “Oracle” компаниясининг ечимлари тўғрисида маълумот ва янги билимларни олдилар.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда “Oracle” компанияси IUTда “Oracle” Академиясини ташкил этиш тўғрисидаги келишувни имзолашди. Академия “Oracle” компаниясининг ечимлари бўйича турли курсларни таклиф этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг