Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 28/01/2019 OPIC Ўзбекистонда янги лойиҳани молиялаштиради
OPIC Ўзбекистонда янги лойиҳани молиялаштиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Чет эл хусусий инвестициялар корпорацияси ОПИК Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришни яна бошлади.

1971-йилда ташкил этилган ОПИК Америка корпорацияси ривожланаётган мамлакатларда хусусий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга оширади. Корпорация активлари 30 миллиард долларни ташкил этади

ОПИК крпорацияси Жиззах шаҳридаги интенсив боғ ва замонавий иссиқхоналарни яратиш лойиҳасини молиялаштиради.  180 гектар майдонда  олма, бодом, гилос дарахтларини экилади, шунингдек бу ерда замонавий, юқори сифатли иссиқхоналар қурилиб, совутгичлар ва жаҳонга машҳур етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг қуритиш ускуналари ўрнатилади.

Лойиҳа 2019 йилнинг март ойида ишга туширилади, 2021 йилга келиб эса тўлиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 21 млн. Доллар. 150 та иш ўрни яратилса шулардан ярмини аёллар ташкил этиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг