Туғишга тайёрлаш бўйича жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан янг тавсиялар қабул қилинди. Ўзбекистонда ушбу янги маълумотларни тўлалигича инобатга олган ҳолда миллий клиник протокол ишлаб чиқилди.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази туғишга ёрдам бериш каби муҳим масалада нафақат ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шу билан бирга унинг барча жиҳатларини халқаро тажриба асосида инобатга олиш йўлини танлаган. Шу мақсадда ЖССТнинг халқаро экспертлари билан маслаҳатлар олиб бориляпти. Шундай тадбирлардан бири 25 январда ташкил этилди.
ЖССТнинг янгича ёндашувининг моҳияти нимада? Агар кенг тушунча берадиган бўлсак, унда аёл туғруқ хонасига тўлғоқнинг биринчи белгиларида эмас, айнан тиббий кўрсаткичлар бўйича, яъни ҳомила белгиланган шиддат билан келаётган фаол фазада киритилиши керак. Албатта бундай ёндашув мураккаб бўлмаган туғруқларда қўл келади.
ЖССТ эксперти тиббиёт фанлари доктори Тинатин Гауга бугунги кунда кўпгина мамлакатларда қўлланилаётган туғруққа анъанавий ёндашувни шундай тушунтирди:
«Тўлғоқнинг дастлабки белгиларида ва фаол фаза бошлангунга қадар туғруқхонага тушишда орадан бир неча соат вақт ўтади, ва бу шифокорларни туғруқни қўзғатиш тўғрисидаги қарорга келишга мажбур этади. Лекин бу ҳолатда қўзғатиш ёрдам бермайди. Бу эса яна бир кескин қарор — кесеревани қўллаш қарорини қабул қилишни келтириб чиқаради. Агар аёл туғруқхонага айнан ЖСТ тавсияларидаги кўрсаткичлар юзага келгандаги фаол фазада киритилса, унда қуйидаги ижобий натижаларга олиб келиши мумкин: аёлнинг туғруқ залида оз вақт бўлиши, ортиқча тиббий аралашувларнинг камайиши, кўпроқ табиий йўл билан туғиш, кесеревалар сонининг камайиши.
Тўлғоқ ҳолати бошланган, лекин фаол фаза бошланмаган аёл тиббиёт муассасада шифокорлар томонидан кузатилиши мумкин, лекин туғруқ залига тушмайди».
ЖССТ эксперти айнан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ ЖССТ тавсияларига мувофиқ йўлдан кетаётганига урғу берди. Эксперт ва РИОваБСИАТМ раҳбарияти томонидан таъкидланганидек, бу тегишли миллий протоколнинг қабул қилиниши билан Ўзбекистондаги барча туғруққа тиббий ёрдам хизматлари ўша заҳоти янги талабларга ўтишини билдирмайди.
РИОваБСИАТМ директори Наталья Надырханова таъкидлаганидек, энг аввало янги протокол қоидаларига ўқитиш вазифаси турибди. Ундан ташқари, ҳудудларда миллий протокол асосида мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий стандартлар ишлаб чиқиляпти. Ва, шубҳасиз, ҳар қанақанги пайдо бўладиган масалани Республика она ва бола саломатлиги маркази ва унинг барча вилоятларда фаолият олиб бораётган филиаллари мутахассисларидан аниқлаб олса бўлади.
«Партограмма» дастури асосида ўқитиш ва тўлдириш вазифаси турибди. Партограмма — бу туғиш ҳолига келган барча аёллар учун тиббиёт ходимлари томонидан тўлдириладиган дастур. Партограммага аёлнинг ҳолати ва унинг туғилмаган гўдаги ҳақидаги барча маълумотлар, шунингдек, туғиш жараёнидаги ҳар соатдаги кўрсаткичлар киритилади. Бу шифокорларга ҳар соатда ҳолатни баҳолаш, қайта баҳолаш ва табиий туғиш жараёнига аралашиш керак ёки керак эмаслиги тўғрисидаги қарор қабул қилиш имконини беради. ЖССТ партограммани 1987 йилда туғруқни кузатиш асбоби сифатида тавсия қилган. Лекин ҳозирги янги илмий тадқиқотлар ва исботларга мувофиқ партограмма янгиланди. Бундаги энг муҳим янгилик шундан иборатки, партограммада туғиш жараёнини туғишнинг биринчи давридаги фаол фазадан бошлаб акс эттириш керак, ундан аввал эмас.
Шуни қўшимча қиламизки, «Партограмма» Миллий клиник протокол ЖССТнинг 2022 йилда қабул қилинган янги тавсиялари туфайли ишлаб чиқилган. Исботланган тиббиётнинг янги халқаро маълумотлари таҳлилига асосан ЖССТ нормал туғруқни бошқариш бўйича тавсияларни самарали амалга ошириш мақсадида, туғиш жараёнида аёлнинг ва ҳомиланинг нормал ҳолатини таъминлаш партограмманинг аввалги тахминлари тизимини кўриб чиқди.