Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 30/11/2024 Она ва бола саломатлиги учун халқаро ҳамкорлик

Она ва бола саломатлиги учун халқаро ҳамкорлик

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Республика она ва бола саломатлиги маркази ва унинг филиаллари мутахассислари Петербург шаҳрида гинекологик эндокринология бўйича халқаро курс ўтяпти.

Эндокрин гинекологиянинг долзарблиги — гинекологиянинг аёлларда гормонал ва репродуктив бузулишни ташхислаш ва даволаш билан шуғулланадиган қисми бўлиб, у хилма-хил ва жуда муҳим асосларга эгадир. Хусусан, гормонал бузилиш 45 ёшдан ўтган аёлнинг ҳаёти сифатига жиддий тъасир кўрсатиши мумкин. Ўзбекистонлик аёлларнинг учдан бири бундай муаммога дуч келган. Яъни бу хасталик, деярли ҳар бир оилага тегишлидир. Шундай экан, эндокрин гинекологияда мутахассислар малакасининг доимий равишда ўсиб бориши, даволашнинг, ташхсилаш ва профилактиканинг такомиллашуви жуда муҳим. 

Ўзбекистондан ташриф буюрган 13 нафаро мутахассиснинг малакасини ошириш курси 25-30 ноябрь кунларида Санкт-Петербург шаҳрида Россиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларидан бири — Д.О.Отта номидаги Акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-тадқиқот институтида бўлиб ўтади. 

Кўпгина акушер-гинеколог шифокорларга амалда эндокрин бузилиш билан тўқнашишга тўғри келади. Ва ушбу амалий курс, унинг иштирокчилари таъкидлаганидек, аниқроқ ташхис қўйишга, ва демак, даволашга ёрдам беради. 

Делегациямизнинг Сурхандарёлик аъзоси Шаҳноза Нормуродованинг сўзларига кўра, эндокрин гинекология йўналиши жуда кўп беморларни қамраб олади. Ҳудудларнинг пойтахтдан узоқлигини ҳисобга олган ҳолда жойларда максимал даражада ёрдам кўрсатиш учун уларга илмларини ошириш зарур. Мазкур курс айнана мана шундай имкониятни яратади. 

Республика она ва бола саломатлиги маркази мутахассислари Д.О.Отта номидаги Петербург институти ва унинг гинекологик эндокринология
бўйича илмий ишланмалари билан биргаликда илмий иш олиб бориш, ҳамда
уларни Ўзбекистонда ушбу йўналишда олиб борилаётган илмий ишлар билан солиштириш муҳимлигини таъкидлайди. Бу, энг аввало, Она ва бола саломатлиги марказининг ўзининг Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари мутахассислари учун доимий равишда Тошкент шаҳрида олиб бориладиган гинекологик эндокринология бўйича ўқув циклларини такомиллаштириш имконини беради. Бундан ташқари илмий тадқиқотларнинг янги, жумладан ҳамкорликдаги йўналишларини ишлаб чиқиш учун имкон беради.

«Албатта, биз қайтганимиздан кейин янгиликларни Марказ ва унинг филиалларида ўз ўқув циклларимиизга жорий эта оламиз, шунингдек, перименопауза даврида патология бўйича миллий клиник протоколларни ишлаб чиқарамиз, ҳамда «45+» кабинети ишини яхшилай оламиз. Балки, Д.О.Отто номидаги институт мутахассислари билан биргаликда қўшма изланишлар олиб боришимиз мумкин», — деб таъкидлайди Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наталья Надырханова. 

Курснинг муҳимлиги яна шундаки, ёш аёлларнинг, бўлажак оналарнинг нормал ички эндокринологик ҳолати — бу соғлом авлоднинг муҳим қисми саналади. Мутахассислар тажрибалари билан ўртоқлашиш баробарида аёл соғлом болали бўлиши учун унинг репродуктив соғлигига таъсир кўрсатадиган сабабларни ҳам ўрганадилар. Шунинг учун Петербург курсида кўплаб йўналишлар назарда тутилган. Улар орасида қалқонсимон без патологияси ва унинг репродуктив саломатликка таъсири, ҳомиладорлик пайтида ва ундан ташқари пайтда қандли диабет, буйрак усти хасталиги ва бошқалар ҳам бор.

«Санкт-Петербург курсида қўлланилган комплекс ёндашув жуда муҳим. Бу, энг авало аёллар билан, уларнинг ҳомиладорликдан анча илгари, ҳатто турмушга чиқишдан аввал ўз соғлигига тўғри муносабатда бўлиши билан ишлаш. Уларнинг шифокорга профилактик мурожаат қилиши зарур. Шундагина эндокринологик патологияни эрта аниқлаш, ва бундай беморларни парваришлаш имкони мавжуд бўлади. Айнан мана шундай ёндашув аёлларга ҳатто уларда қандли диабет каби эндокринологик хасталикнинг, семизликнинг ва бошқа хасталикларнинг мавжудлигида ҳам соғлом боланинг бахтли онаси бўлиш имконини беради. Оилани оқилона режалаштириш — тўлақонли авлодни ўстириш кафолатидир. Ва бу курсларда бундай ёндашув комплекс равишда ўргатилади, ва биз уларни ўзимиизда жорий этмоқчимиз», — деб таъкидлади РИОваБСИАТМ Хоразм филиали директори Саломат Матякубова. 

Шуни қўшимча қилиш керакки, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ва «Д.О.Отта номидаги Акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-текшириш инстиути» Федерал давлат бюджет илмий муассасасининг ҳамкорлиги 2023 йил 17 февралда имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга асосан амалга ошириляпти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг