Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 21/11/2022 Она бўлақолгин менга, Табиат!
Она бўлақолгин менга, Табиат!

Ўзбекистон Республикаси делегациясини БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси 27 – йиғилиши якуни бўйича матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2022 йилнинг 13-18 ноябрь кунлари Миср Араб Республикасининг Шарм-Эш-Шейх шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг 27 - йиғилишида иштирок этди.

Ушбу тадбирда 192 давлатдан 45 мингдан ортиқ вакиллар, жумладан, 100 нафар жаҳон етакчилари иштирок этди.

Конференциянинг асосий мақсади Конвенцияга аъзо мамлакатларнинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича янги мажбуриятлари бўйича Париж келишуви ижросини сарҳисоб қилишдан иборат.

Маълумот учун: Париж битимининг 4-моддаси 9-бандига мувофиқ, Томонлар Конференцияси қарорига мувофиқ давлатлар ҳар беш йилда бир маротаба миллий миқёсда белгиланган бадал тўғрисида хабар беради ва инвентаризация ахборот асоси сифатида глобал келишув натижаларидан фойдаланади.

Ўзбекистон ўтган йили 2030 йилга келиб иссиқхона газлари эмиссиясини ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 35 фоизга камайтириш бўйича мажбуриятларини эълон қилган.

Миллий делегацияларнинг учрашувлари уч хил форматда:

биринчиси - расмий музокаралар;

иккинчиси - юқори мансабдор шахсларнинг сиёсий даражадаги учрашувлари ва баёнотлари;

учинчиси - норасмий тадбирлар, бунда асосий иштирокчилар молия институтлари, йирик компаниялар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари билан ўтказилди.

Ўзгидромет вакиллари иқлим сиёсатининг устувор йўналишларини тушуниш, конвенциянинг асосий ва ёрдамчи органлари қарорлари билан танишиш мақсадида музокаралар жараёнида иштирок этди.

Музокаралар жараёни доирасида мамлакатларнинг углерод нейтраллигига эришиш қарори кенг муҳокама қилинди.

Шарм аш-Шайхда ўтказилган конференциянинг асосий натижаларидан бири – бу дунёдаги ривожланган йирик давлатлар кам ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ салбий оқибатларни йўқотиш ва зарарларни қоплаш учун лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан баёнотлари бўлди.

Тадбирлар доирасида Марказий Осиёда қайта тикланадиган энергия манбаларини, энергияни тежаш, иқлимий билимлар ва маълумотларни иқлим бўйича ҳаракатларни амалга ошириш воситалари сифатида илгари суриш, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, минтақада иқлим ўзгаришига мослашиш амалиётини жорий этиш бўйича сайи-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамият билан фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини ҳамда иқлимга мослашиш лойиҳаларини илгари суриш, чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши курашиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун минтақавий Иқлим кенгашини тузиш тарафдори экани таъкидланди.

Келгуси йили Ўзбекистонда чўлланишга қарши курашиш ва ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича БМТнинг иккита йирик тадбирини ўтказишлиши белгиланган бўлиб, ушбу тадбирда иштирок этиш учун халқаро ҳамжамият таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси – делегация раҳбари Т. Нарбаева, Миср Сенати раиси А.Абдуроззиқ ва Араб давлатлари лигасининг Араб парламенти раиси ал-Асумий билан учрашувларни ўтказди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раисининг ўринбосари Б. Алиханов конференция доирасида Парламентлараро иттифоқ ва Миср вакиллар палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган  СОР-27 парламент йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси томонидан форум қатнашчиларига Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, жумладан, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича маълумот берилиб, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси, минтақада иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича таклифлар билдирилди. 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг