Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 14/11/2021 Она бўлақолгин менга, Табиат!
Она бўлақолгин менга, Табиат!

Ўзбекистон Республикаси делегациясини БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси 26-йиғилиши якуни бўйича матбуот анжумани Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2021 йилнинг 3-12 ноябрь кунлари Шотландиянинг Глазго шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг 26-йиғилишида иштирок этди.

Тадбирларда 200 та давлатдан 25 мингдан ортиқ вакиллар, жумладан, 120 нафар давлат раҳбарлари қатнашдилар.

Конференциянинг асосий мақсади Париж битими доирасида амалга оширилган ишларни оралиқ сарҳисоби бўйича ҳисобот ҳамда Конвенцияга аъзо давлатларнинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича янги мажбуриятларни келишиш муҳокама қилинди.

Маълумот учун: Париж битимининг 4-моддаси 9-бандига мувофиқ, Томонлар Конференцияси қарорига мувофиқ давлатлар ҳар беш йилда бир маротаба миллий миқёсда белгиланган бадал тўғрисида хабар беради ва инвентаризация ахборот асоси сифатида глобал келишув натижаларидан фойдаланади.

Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан минтақадаги давлатлар ваколатли органлари билан ҳамкорликда мазкур конференция доирасида илк маротаба павильон ташкил этилди. Ушбу павильонда Марказий Осиё давлатларининг ваколатли органлари томонидан сайтивентлар, турли тадбирлар ўтказилиб, ушбу тадбирларда дунёнинг етакчи олимлари, сиёсатчилар, халкаро молия институти вакиллари иштирок этди.

Павильонда 10 кун давомида 23 та тадбирлар ташкил этилди, шундан иқлим ўзгариши ва гидрометеорология соҳасидаги илмий салоҳиятларга бағишланган 5 та тадбир Ўзгидромет томонидан муваффақиятли ташкил этилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши бўйича стратегия, Республиканинг янгиланган миллий ҳиссаси, иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, миллий секторал мослашиш режасини тайёрлаш бўйича тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, Оролбўйи минтақасининг энг заиф аҳоли қатламлари учун иқлим ўзгаришига мослашиши, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти бўйича видеофильмлар намойиш этилди.

Тадбирлар доирасида Марказий Осиёда қайта тикланадиган энергия манбаларини, энергияни тежаш, иқлимий билимлар ва маълумотларни иқлим бўйича ҳаракатларни амалга ошириш воситалари сифатида илгари суриш, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, минтақада иқлим ўзгаришига мослашиш амалиётини жорий этиш ва амалга ошириш бўйича тажриба алмашиш бўйича сайи-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

Маълумот учун: тадбирларда Буюк Британиянинг CОР-26 бўйича Марказий Осиё минтақаси, Европа, Туркия ва Эрон бўйича элчиси жаноб Девид Моран, Қозоғистондан Экологик ташкилотлар ассоциацияси Президиуми раиси Алия Назарбаева, Украина, Корея, Италия, Хитой, Россия, Кения ва бошқа мамлакатлар делегациялари иштирок этдилар.

Конференция якуни билан Глазго иқлим пакти (Glasgow Climate Past) қабул қилинди. Шунингдек: XXI-аср охирига қадар глобал ҳарорат кўтарилишини Цельсий бўйича 1,5 даражада ушлаб туриш (глобал исишни 1,5 даражадан оширмаслик назарда тутиляпти);

атроф-муҳит учун энг зарарли қазилма ёқилғи сифатида ишлатиладиган кўмирдан фойдаланишни босқичма-босқич камайтириш;

мамлакатлар томонидан мунтазам равишда олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш (2022 йил охиригача миллий иқлим мақсадларини тузатиш);

ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун молиявий ёрдамни амалга ошириш;

Шунингдек, конференция давомида алоҳида давлатлар ўзаро келишувларга эришдилар, жумладан 2030 йилгача ўрмонлар ва бошқа қимматли экотизимларни йўқ қилишни тўхтатишга 130 дан ортиқ давлат қарор қилган бўлса, аксарият давлатлар (Хитой, Россия, АҚШ, Ҳиндистон ва Австралиядан ташқари) кўмирдан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечишга келишиб олдилар.

Иссиқхона газлари чиқариш бўйича иккинчи ўринда бўлган метан чиқиндиларини 2030 йилгача 30 фоизга камайтириш бўйича 100 дан ортиқ давлатлар келишув имзоладилар (Хитой, Ҳиндистон, Россия қўшилмади);

2040 йилгача автомобиль транспортини декарбонизация қилиш тўғрисидаги шартнома 30 дан ортиқ давлат ва 11 та ишлаб чиқарувчи корхона томонидан имзоланган бўлса, авиация саноати 2050 йилгача декарбонизацияга эришишни мўлжалламоқда.

500 га яқин глобал молиявий компаниялар Париж келишувида белгиланган мақсадлар, яъни глобал исишни Цельсий бўйича 1,5 даражагача чеклаш учун 130 триллион АҚШ доллари (жаҳон молиявий активларининг қарийб 40%) миқдорида маблағ сарфлашга келишишди.

Маълумот учун: БМТ Бош котиби А.Гутерришнинг баёнотига кўра, сўнгги саммит якуний ҳужжати замонавий дунёдаги манфаатлар, қарама-қаршиликлар ва сиёсий ирода ҳолатини акс эттиради. Мутахассислар бу фикрга қўшилар экан, форумда энг ёмонлар орасида энг яхши натижага эришилганини таъкидламоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг