Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/12/2024 Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик жавобгарликка сабаб бўлади

Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик жавобгарликка сабаб бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг 244-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилиб, унда оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун алоҳида жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Жиноят кодекси 244-моддасининг тўртинчи қисмида оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарлик кўзда тутиляпти.

Бундан ташқари, ушбу модда янги бешинчи қисм билан тўлдирилиб, унда ўқувдан ўтган шахс ўз хоҳиши билан ўқувдан ўтганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган тақдирда, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси юзасидан аниқлаштирувчи саволлар ўртага ташланди ва қонун ташаббускорлари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.  

Муҳокамаларда ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жиноятларни профилактика қилишга хизмат қилиши таъкидланди. 

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг