Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/05/2019 “Олтин қалам” XIV Миллий мукофотига муносиблар тақдирланди
“Oltin qalam” XIV Milliy mukofotiga munosiblar taqdirlandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида журналистика соҳасида энг юксак мукофот – “Олтин қалам” XIV Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўз ниҳоясига етди.

Телевидение йўналишида журналистик материал учун 1-ўринга “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” ахборот-таҳлилий кўрсатуви (муаллиф ва бошловчилар: С.Баҳодиров, А.Пўлатов) сазовор бўлди. Мазкур теледастур мамлакатда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни тезкор ва таҳлилий ёритгани учун мукофотга муносиб кўрилди.

Ушбу йўналишда 2-ўринни халқимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий фаоллигини ошириш, фуқаролик позициясини ривожлантиришга йўналтирилган кўрсатувлари учун “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатуви (муаллифлар: Қуддус Аъзамов, Нурали Орипов) эгаллади.

Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Хабарлар” информацион дастури ижодий жамоаси (гуруҳ раҳбари: Венера Сариева) Қорақалпоғистон Республикаси ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар мақсад-вазифалари ва самаралари, юз бераётган воқеа-ҳодисалардан аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган ахборот дастурлари учун телевидение йўналишида 3-ўринни қўлга киритди.

Журналистика соҳасида Бош миллий мукофот эса демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида республикамизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар доирасида мамлакат ва жамият ҳаётидаги долзарб воқеалар муҳокамаларига бағишланган сессияси учун Халқаро Пресс-клуб (раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати, жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, мамлакатда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили мақсад-вазифалари ижроси доирасида олиб борилаётган кенг қамровли саъй-ҳаракатларни тезкор ва таҳлилий ёритиб келаётгани учун “Ўзбекистон-24” телерадиоканали жамоасига (директор Мадамин Сафаров) насиб этди.

Мукофотларни ўз эгаларига Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов топширди.

Манба: ЎзА.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг