Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2018 Олти ёшли Аблуллоҳ Алишеровнинг жасади Қорақамиш канали сув лабидан топилди
Олти ёшли Аблуллоҳ Алишеровнинг жасади Қорақамиш канали сув лабидан топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 14 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирув эълон қилинган Аблуллоҳ Алишеровнинг жасади топилди. Тинимсиз равишда олиб борилган ҳамкорликдаги қидирув ишлари натижасида олти ёшли бола ўз уйи ёнидан оқиб ўтувчи, Учтепа туманидаги Қорақамиш канали сув лабидан топилган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.

Дастлабки текширув натижасига кўра, бола танасида ўлимга сабаб бўлувчи зўрлик аломатлари аниқланмаган. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ боланинг яқинларига чуқур ҳамдарлик билдиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг