Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Туризм 04/08/2025 Олти ойда 3,5 миллион ўзбекистонлик хорижга чиқди

Олти ойда 3,5 миллион ўзбекистонлик хорижга чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 810 минг нафарга ёки 29,7 % га ошган.

Энг кўп сафарлар қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келди. Қирғизистонга 1 527 303 нафар, Қозоғистонга 664 669 нафар ва Тожикистонга 631 660 нафар фуқаро йўл олган.

Шунингдек, Россияга 230 412 нафар ва Саудия Арабистонига 145 294 нафар фуқаро сафар қилган. Саудия Арабистонига сафарлар асосан зиёрат мақсадида амалга оширилган.

Оммабоп туризм йўналишлари орасида Туркия (102 000 нафар), Бирлашган Араб Амирликлари (72 729), Миср (30 959), Таиланд (16 671) ва Вьетнам (16 179) ҳам бор. Шунингдек, бошқа давлатларга жами 102 622 нафар Ўзбекистон фуқароси сафар қилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг