Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2019 Олий ва ўрта махсус вазири ўринбосари Халқаро инвестиция форумида тақдимот ўтказди
Oliy va o'rta maxsus vaziri o'rinbosari Xalqaro investitsiya forumida taqdimot o'tkazdi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилнинг 5-6 апрель кунлари Урганч шаҳрида Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Унда 150 дан ортиқ салоҳиятли хорижий инвесторлар иштирок этиши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Халқаро инвестиция форумининг биринчи кунида Хоразм вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги инвестиция лойиҳа таклифларига бағишлаб тақдимот ўтказди.

Вазир ўринбосари тақдимотда олий таълим муассасаларининг жозибадорлигини ошириш, уларда таълим сифатини яхшилаш орқали хорижий талабаларни жалб қилиш, таълим бозорида муносиб ўрин эгаллаш, Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг таълим хабига айлантириш йўлида соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг