Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2019 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳужжат қабул қилиш бошланганлигини расман рад этди
Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi hujjat qabul qilish boshlanganligini rasman rad etdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги турли норасмий манбаларда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш бошланганлиги ҳақидаги хабарларни расман рад этди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали орқали хабар берилди.

Республика олий таълим муассасаларига 2019/2020-ўқув йили учун қабул жараёни Ўзбекистон Республикаси президентининг қабул тўғрисидаги қарори асосида қабул режалари тасдиқланган кундан бошланади.

Олий таълим тизимига оид энг сўнгги ва расмий ахборотлар билан бевосита вазирликнинг расмий веб-сайти ва ижтмоий тармоқлардаги саҳифалари орқали танишиш мумкин, дейилади вазирлик хабарида.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг