Сифатни Таъминлаш ҳафталиги доирасида, таълим сифатининг назорати ва мониторингини таъминланиш, фикр ва тажриба алмашиш борасида бошқарма ва вазирлик раҳбарлари билан, таълим ислоҳотлари бўйича лойиҳа ва дастурлар иштирокчилари билан, ҳамда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Республика илмий-амалий инновациялар маркази ва Бош илмий методик марказлар билан бир қатор учрашувлар олиб борилади.
Ҳафтанинг муҳим тадбирларидан бири - бу 2017 йилнинг 28 февралида Xалқаро бизнес марказида бўлиб ўтган “Олий таълимда сифатни бошқаришда замонавий ёндашувлар” мавзусидаги Давра суҳбати ҳисобланади.
Давра суҳбатининг мақсади олий таълим тизимида сифатни таъминлашда замонавий бошқарувининг асосий йўналишлари ва таркибий қисмлари бўйича фикр юритиш, сифатли таълим беришнинг турли замонавий усулларини аниқлаш, шунингдек, таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш ва иш берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик жараёни ва замонавий меxанизмлари борасида халқаро тажрибалар билан ўртоқлашиш ҳисобланади.
Учрашув давомида қатнашчилар олий ўқув юртларида сифат маданиятининг изчил ривожланиши ва ўсишини самарали рағбатлантириш масаласида миллий ва жаҳон тажрибаси ҳақида фикр алмашдилар.
Давра суҳбати доирасида Ўзбекистон олий ўқув муассасалари ректорлари, Давлат тест маркази, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, ЎзРИАИМ, БИММ, Ерасмус+ Миллий офиси вакиллари иштирок этадилар. Шунингдек, Буюк Британияда Сифатни таъминлаш агентлиги вакили Стивен Джексон ва Бат университети профессори Иан Крофорд каби британиялик мутахассислар иштирок этдилар.
Бундан ташқари, ОЎМТВ қошидаги сифатни таъминлаш бўйича миллий ишчи гуруҳи, сифатнинг инновацион бошқаруви ва Лондон Метрополитан Университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ОТМларда сифатни таъминлаш жараёнида АКТ интеграцияси бўйича дастурлар натижалари ҳақида маълумотлар берилди.
Анжуман натижасига кўра, Ўзбекистондаги олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш учун хамкорликда бажарилиши мумкин бўлган тадбирлар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтиш жоизки, таълим соҳасида Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлик алоқалари 1996 йили икки давлат рахбарияти ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда Тошкент шаҳрида Британия Кенгаши офиси очилиши ҳақидаги Меморандумнинг имзоланиши вақтидан бошлаб 20 йиллик муваффаққиятли фаолиятини нишонламоқда.
Британия Кенгаши Ўзбекистондаги ваколатxонасининг дастурлари таълим соҳасидаги миллий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш ва чет тилини ўқитиш касбий малакаларини такомиллаштириш каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Британия Кенгаши, шунингдек, Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида маданий алоқаларни ривожлантириш ва санъат соҳасидаги фаолиятини давом еттириб келмоқда.