Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус электрон платформа (Платформа) орқали шакллантирилади.
2025/2026 ўқув йилидан:
- олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Платформада жамланган маълумотлар ва меҳнат бозори талабини таҳлил қилиш асосида аниқланади;
- кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга ишлаб чиқилиб, ҳар йили меҳнат бозорининг ўзгариш тенденциялари, ҳудудларда ижтимоий соҳа муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларини кадрлар билан таъминлашни инобатга олган ҳолда, Платформага тегишли тузатишлар киритиб борилади.
- Платформага қуйидаги маълумотлар киритиб борилади, жумладан:
- иқтисодиёт тармоқларида расман банд бўлган аҳоли сони;
- давлат ва нодавлат ОТМлари битирувчиларининг ўқишни тамомлагандан сўнг расман бандлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозорида мавжуд бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражаси ҳақида;
- "Олий таълим жараёнларини бошқариш (НEMIS)" ахборот тизимида мавжуд битирувчилар ва ОТМлар тўғрисида;
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
- давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва буюртмани юқори турувчи органларга тақдим этиш;
- иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;
- иқтисодиёт тармоқларини мутаносиб ривожлантириб бориш мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришда устуворлик бериладиган йўналишларни аниқлаш.
2025 йилдан 4 йиллик давр учун давлат буюртмаси параметрларини олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда тасдиқлаш учун таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига ҳар йили 1 майга қадар киритиш таъминланади.