Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 20/02/2019 Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 28 феврал куни Тошкент шаҳрида чақирилади
Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 28 феврал куни Тошкент шаҳрида чақирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 28 феврал куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг самарадорлигини таъминлашга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ижро этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилган.

“Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги, “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир. Шунингдек, сенаторлар айрим қонун ҳужжатларига ҳукумат аъзоларининг парламент олдидаги масъулияти кучайтирилиши, айрим давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти, жиноят, жиноят-процессуал ва маъмурий қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан, шунингдек, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳам кўриб чиқадилар.

Шу билан бирга, ялпи мажлисда Сенат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар.

Ялпи мажлисда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам тингланади.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг