Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисга Сенат раиси Танзила Норбоева раҳбарлик қилмоқда.
Мажлисда Сенат аъзолари, ҳукумат вакиллари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Давлат кун тартибидаги муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Кун тартиби ва мажлис якунлари ҳақида батафсил маълумот мажлис якунланганидан сўнг эълон қилинади.