Валюта курслари 15/05/2025
$1 – 12980.16
UZS – 0.35%
€1 – 14606.57
UZS – 1.67%
₽1 – 161.63
UZS – 0.72%
Қидириш
Ўзбекистон 25/04/2025 Олий Мажлис Сенати Раиси Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди

Олий Мажлис Сенати Раиси Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Туркия Республикасининг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк ҳоки қўйилган Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк ўз Ватанининг миллий истиқлоли учун курашган тарихий шахс сифатида қадрланади.

Аниткабир ёдгорлик мажмуаси Мустафо Камол Отатуркнинг давлат ва халқ олдидаги хизматларига ҳурмат ифодаси сифатида бунёд этилган. 750 квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуа мақбара, музей, боғ ва бошқа объектларни ўз ичига олган.

Танзила Нарбаева Туркиянинг буюк давлат ва сиёсат арбоби Мустафо Камол Отатурк қабрига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди ҳамда Фахрий меҳмонлар китобида ёзув қолдирди.

Танзила Нарбаева Туркиянинг буюк давлат ва сиёсат арбоби Мустафо Камол Отатурк қабрига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди ҳамда Фахрий меҳмонлар китобида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:

“Туркия Республикасининг асосчиси ва илк Президенти ҳамда Туркия Буюк Миллат Мажлисининг биринчи Раиси Мустафо Камол Отатуркни зиёрат қилиб, у кишининг порлоқ хотирасини ёдга олиш биз учун улкан шараф ва ифтихор бағишлади.

Қардош турк халқининг бугунги замонавий ва фаровон кунларга эришишида ушбу улуғ давлат арбоби бошлаган улкан ислоҳотларнинг ўрни беқиёсдир.

Мустафо Камол Отатурк ўз фаолияти давомида бизнинг мамлакатимиздан, жумладан, Бухородан келган делегацияларга юксак меҳмондўстлик кўрсатганини доимо чуқур миннатдорчилик билан эслаймиз ва қадрлаймиз.

Турк миллатининг ардоқли фарзанди, Туркия Республикасининг асосчиси, улуғ қўмондон Мустафо Камол Отатурк хотираси олдида чуқур таъзим қиламиз”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг