Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов Рио-де-Жанейро Олимпиадасида бокс бўйича 49 кг. вазнда олтин медални қўлга киритди.
Олимпиададан сўнг ўзбекистонлик боксчи ЖАРнинг “Golden Gloves” промоутерлик компанияси билан профессионал шартнома имзолади. Унинг шартлари ошкор этилмаган.
“Бу боксчига қараб туриб, унинг нақадар иқтидор эгаси эканлигига ишонгинг келмайди”, - деди “Golden Gloves” компанияси раҳбари Родни Берман.
Ҳасанбой Дўсматовнинг 52 кг. вазн тоифасига ўтиши кутилмоқда.
Берманнинг сўзларига кўра, Дўсматов профессионал рингдаги биринчи жангини ЖАРда декабрь ойида ўтказади. 2017-йилда Дўсматов яна 3 та жанг ўтказади.