Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 21/11/2023 Октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун ижара нархлари пасайди
Октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун ижара нархлари пасайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун ижара нархларини таҳлил қилди.

2023-йилнинг октябрь ойида пойтахтда барча турдаги хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан арзонлашган. 

1. Ўртача таъмирлаган хонадонлар учун ижара нархлари 6-14 фоизгача пасайган. 

Бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 370 доллардан 348 долларга (-5.9 фоизга) тушган бўлса, икки хонали хонадонлар учун 474 доллардан 437 долларга (-7.8 фоиз), уч хонали хонадонлар учун 611 доллардан 526 долларга (-13.9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар учун 729 доллардан 633 долларга (-13.2 фоиз) арзонлашган.

2. Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари 6-16 фоизгача арзонлашган. 

Хусусан, ушбу турдаги бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 557 доллардан 508 долларга (-8.8 фоизга), икки хонали хонадонлар 695 доллардан 651долларга (-6.3 фоиз), уч хонали хонадонлар 867 доллардан 790 долларга (-8.9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар 1102 доллардан 930 долларга (-15.6 фоиз) тушган.

2022-йилда Тошкент шаҳрига релокантлар оқимининг кўпайиши ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан талабалар томонидан ижарага бўлган талабнинг ошиши натижасида ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ижара нархлари сезиларли даражада ошиб кетган эди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг