Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 06/06/2024 Оилада болалар учун мўлжалланган адабиётларнинг мавжудлиги уларда саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасининг ривожланишига қандай таъсир қилади?
Оилада болалар учун мўлжалланган адабиётларнинг мавжудлиги уларда саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасининг ривожланишига қандай таъсир қилади?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари мамлакатимиз миқёсида хонадонларда болалар учун мўлжалланган китобларнинг мавжудлиги уларнинг саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасига қандай таъсир қилишини ўрганди.

Тадқиқотда асосий эътибор 3-5 ёш оралиғидаги фарзандлари бор оилаларда болалар адабиётиннинг мавжудлиги ва саводхонлик-ҳисоблаш қобилиятининг ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни ўрганишга қаратилди.

Бунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти методологияси асосида ишлаб чиқилган саводхонлик-ҳисоблаш индекси (SHI) асосий эркин ўзгарувчи қилиб олинди. Мазкур индекс сўровнома орқали 3-5 ёш оралиғидаги болаларга берилган қуйидаги 3 та савол асосида шакллантирилди: 

- алифбодан камида бешта ҳарфни таниши;

- бирдан бешгача рақамларни билиши;

- ўз исмини ёза олиши. 

Эмпирик таҳлил натижасида қуйидагилар аниқланди: 

Ўзбекистондаги оилаларда болалар учун мўлжалланган китоблар сонининг 1 бирликка ошиши улардаги саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасининг нормал ривожланганлик даражасида бўлиш эҳтимолини тахминан 12,39 фоизга оширади. 

Оиласида кимдир китоб ўқиб берган болаларнинг меъёрдаги ақлий ривожланиш даражасига эга бўлиш эҳтимоли китоб ўқилмаган оиладаги боланикига нисбатан салкам 2 баравар юқори бўлади.

Оила молиявий ҳолатининг боладаги саводхонлик-ҳисоблаш кўникмасига таъсири статистик аҳамиятли эмас.

Маълумотлар базаси сифатида ЮНИCEФ томонидан 2021-2022 йилларда Ўзбекистоннинг барча вилоятларини қамраб олган Кўп кўрсаткичли кластер тадқиқоти (MICS) маълумотлари олинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг