Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 28/02/2019 "Оҳангаронсемент" айланма печига янги авлод редукторини ўрнатди
"Оҳангаронсемент" айланма печига янги авлод редукторини ўрнатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- "Оҳангаронсемент" айланма печига янги авлод редукторини ўрнатди. Чехиянинг «WIKOV» компанияси техникаси муваффақиятли ишга туширилди. Печнинг модернизация қилиниши ускунадан фойдаланиш коэффициентини ошириш ва таъмирлаш даврини узайтириш имконини беради.

Редукторни алмаштиришдан ташқари ушбу айланма печ режадаги капитал таъмирлашдан чиқарилди. Таъмирлаш ишлари клинкер транспортёрлари, шлам қувурлари, совутгич, иссиқлик алмаштиргич ва бошқа ускуналарда олиб борилди. Жами инвестициялар ҳажми 1,5 миллион АҚШ долларидан ошди. Ушбу чоралар туфайли "Оҳангарансемент" қурилиш мавсуми давомида юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ва йиллик семент ишлаб чиқариш қувватининг (2 миллион тонна) максимал суръатида ишлашни давом эттиради.

Чехия компанияси редуктори фирма супервайзерининг бевосита назорати остида ўтказилди ва мол етказиб берувчи ускуна ишлашининг ишончлилигини кафолатлади. Янги редукторнинг ишлатилиши осон, ўлчами ихчам ва хавфсизлик даражаси юқоридир.

«WIKOV» компанияси 100 йилдан бери тишли ғилдираклар ва механик редукторлар ишлаб чиқаради. Тажриба ва замонавий технологиялар компанияни ўз соҳасининг етакчи компанияларидан бирига айлантирган.

"Оҳангарансемент" фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни мунтазам ўтказиб келади. 2006-йилдан бошлаб завод ёқилғи ва электр энергияси сарфини 20 фоизга қисқартиришга эришди, меҳнат унумдорлиги эса 2,5 баробарга ошди. Мавжуд ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш 2020-йилда ишга туширилиши режалаштирилган янги заводнинг фаол равишда қурилиши билан бир қаторда амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг