Энди ОК фойдаланувчилари ўзларининг қувонч, араз ва бошқа ҳисларини тўғридан-тўғри видеочат вақтида, виртуал ниқоблардан бирини танлаб, узатишлари мумкин. ОКда нейротармоқлар базасида ишлаб чиқилган технология фойдаланучи юзини асосий нуқталари бўйича аниқлайди, автоматик равишда танланган 3D ниқобни кийдиради, ва реал вақт режимида фойдаланувчининг видеоқўнғироқ вақтидаги ҳаракатларини такрорлайди.
Ижтимоий тармоқ аллақачон виртуал ниқобларни видеочатларда, ОК мобил иловаларидаги iOS ва Android платформаларида қисман очди. Барча фойдаланувчилар ниқобларга шу ҳафтадаёқ кириш имкониятига эга бўлишади.
Аввал виртуал ниқобларга OK Live стриминг мобил иловасида кириш мумкин эди. Видеқўнғироқлар каби анъанавий хизматларга тўлдирилган воқелик қўшилиши технологияси фойдаланувчиларда катта қизиқиш ва синчковлик уйғотмоқда. Бундан ташқари, бундай формат янги типдаги фойдаланувчи контент яратиш учун қўшимча имкониятлар очади.
OK Live фойдаланувчилари Ғалаба куни ва Россия кунини байрам қилиш вақтида иловалардаги ниқобларни фаол ишлатишди.
Марина Краснова, Одноклассники ижтимоий тармоғи «Лента», «Видео» ва OK Live маҳсулотлари бўйича директори:
Бизнинг фойдаланувчилар учун улар ижтимоий тармоқдан оладиган мулоқот ва ҳислари қадрлидир. Биз видеқўнғироқлардаги виртуал ниқоблар технологияси ОК даги мулоқотларни янада ёрқин қилади ва ўз-ўзини намойиш этиш учун имкониятлар яратади, ҳамда шубҳасиз, машғулликка ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблаймиз.