Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Одноклассники шахсий профилларда кейинга қолдириладиган эълонларни яратиш имкониятини жорий этди. Янги опция олдиндан бир неча эълонларни режалаштириш ва ижтимоий тармоқ билан янада қулай тарзда ўзаро алоқа қилиш имконини беради. Мазкур хизмат шахсий профилидан бизнес учун фойдаланувчилар, масалан блоггерлар, машҳур инсонлар ва артистлар учун фойдали бўлади. Кейинга қолдириладиган постлар ОКнинг веб-версиясида ишламоқда ва тез кунларда мобил платформасида ҳам жорий этилади.
Кейинга қолдирилган эълон нималарни англатади?
Кейинга қолдирилган эълон – бу ҳар қандай контентга эга тўлиқ тайёрланган пост бўлиб, саҳифага жойлаштирилади ва унинг эълон қилиниши муайян сана ва вақтга режалаштирилади. Ушбу функциядан фойдаланиш контенти олдиндан тайёрланган кўплаб постлар эълон қилувчилар учун қулай бўлади. Муаллиф ҳар сафар ижтимоий тармоққа уланиши керак бўлмайди, бунда контентни бир марта жойлаштириш, эълон қилинадиган санаси ва вақтини белгилаш етарли бўлиб, пост автоматик тарзда эълон қилинади.
Кейинга қолдириладиган эълонлар нималар учун керак?
Аввало, кейинга қолдириладиган эълонлар ижтимоий тармоқ билан ўзаро алоқа қилишни янада қулайлаштиради:
Кейинга қолдирилган эълон қандай жойлаштирилади?
Кейинга қолдирилган эълонни жойлаштириш учун:
Ушбу ҳаракатлар амалга оширилганидан сўнг, эълон режалаштирилади ва тасмада белгиланган муддатда автоматик тарзда жойлаштирилади.