Созланма кичик бизнес ва ОАВлар учун янгилкларни ёки маҳсулотни, хизматларни тез тарғиб қилишда фойдали бўлади. Унда myTarget реклама кабинетининг доимий ҳозирлиги талаб этилмайди. Ушбу формат гуруҳлар маъмурларига қизиқ бўлади. Постларни аудитория орасида тарғиб қилиш улар учун қўшимча монетизация имконига айланиши мумкин.
Янги созланмани тажрибадан ўтказишда “N+1” ва “The Village” нашри, Kupibilet, “Роза Хутор” ва Busfor компаниялари қатнашдилар.
“Биз учун гуруҳ аудиториясига қаратилган промо постлар бу ўқувчиларни активлаштириш ва энг муҳим хабарларга эътибор қаратишга ёрдам берувчи тез ва қулай усулдир. Умумий янгиликлар оқимида обуначилар учун муҳим илмий кашфиёт ёки инқилобий ихтироларни ажратиш қийин. Албатта Одноклассникида ушбу масалани ечувчи созланма пайдо бўлганидан хурсандмиз” – деб шарҳ берди “N+1”нинг дитрибуция бўлими бошлиғи Павел Одинаев.
“Биз “Ажойиб Жума” квестини тарғиб қилиш учун пуллик промо постлардан фойдаландик. Ва 4600 кишини қамраб олишга эришдик, бу эса биз кутгандан бироз кўпроқ. Агар сизга бирор бир маҳсулотни ёки хизматни тарғиб қилиш учун промо постлар жуда қулайдир, созланма сиз тўлашга тайёр бўлган ҳажмнинг қамровини кафолатлайди. “Ақлли” тасманинг ишга тушиши билан намойишлар ва қамровларнинг олдиндан айтиб бериш қийинлашди. Промо пост эса мақсадли аудитория орасидаги кафолатли қамровга эга бўлиш имкониятини беради”, - деди Kupibilet.ru SMM-мутахассиси Марина Кузнецова.
Ушбу созланмадан фойдаланганлигига қарамай гуруҳда уч реклама постини жойлаштириш чеклови ишлайди. Ушбу чеклов фақат реклама жойлаштирувчи гуруҳлар учун мавжуд. Реклама жойлаштирувчилар аввалгидай myTarget орқали чекловсиз тарғиб қилиш имкониятига эга бўладилар.
Янги созланмадан фойдаланиш учун янгиликни чоп этаётганингизда “пуллик промо” созланмасини ва мақсадли аудитория учун керакли созланмаларни танлашингиз керак. Ушбу созланма тез орада барча учун мавжуд бўлади.