Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 11/06/2016 “Одноклассники” ўз онлайн-шоусини ишга туширди
“Одноклассники” ўз онлайн-шоусини ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Одноклассники” лойиҳаси “ОК алоқада” номли онлайн-шоусини ишга туширди. Биринчи лавҳа 9-июнь куни эфирга узутилди. Унинг биринчи меҳмонлари сифатида “Голос” лойиҳасининг финалчилари Валерия ва Наргизлар иштирок этишди.

“ОК алоқада” онлайн-шоуси эстрада юлдузлари, мусиқачилар, актёрлар ва турли соҳа етакчиларининг (жамоатчилик, сиёсат, бизнес, медиа ва интернет) фикрларини кенг тарғиб қилишда дастлабки қадам ҳисобланади.

Мазкур шоу интерактив тарзда ўтиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари лойиҳада ўзларининг саволлари, ғоялари билан бевосита иштирок этишлари мумкин. Энг фаол иштирокчиларга турли тарздаги бонуслар тақдим этилади.

Мазкур “ОК алоқада” онлайн-шоуси 60 дақиқадан иборат бўлиб, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Москва вақти билан соат 19:00 дан эфирга узатилади. Онлайн-шоу “Одноклассники” лойиҳасининг 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган кенг оммасига мўлжалланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг