«Одноклассники» ижтимоий тармоғи ўзининг 15 ёшга тўлган кунида катта интерфейс янгиланишини тақдим этди. Ижтимоий тармоқнинг сайти ва мобиль иловалари контентдан янада қулай фойдаланиш учун бир нечта янгиликларни киритди. Энг катта ўзгаришлар десктоп версиясига киритилди: ижтимоий тармоқ логотипи янги шрифтда терилди ва юқориги менюсининг ОК учун анъанавий бўлган тўқ сариқ ранги оқ рангга ўзгартирилди.
«Одноклассники» ижтимоий тармоқдаги контентни турли хил қурилмаларда истеъмол қилиш қулайлиги устида изчиллик билан иш олиб бормоқда. Шу аснода, ОК 2019 йилда iOS ва Android учун мобиль иловаларни янгилаб, корпоратив тўқ сариқ рангни орқа фонга олиб қўйди. Эндиликда шунга ўхшаш ўзгаришлар десктоп версиясига ҳам етди – шундай қилиб бутун ижтимоий тармоқнинг безатилиши барча платформаларда бир хил кўринишга келтирилиб, таниб олиш осон бўлади.
ОК сайтининг янгиликлар тасмасини ўз ичига олган бош саҳифаси янги кўринишга эга бўлди: энди барча энг муҳим маълумотлар тўртта устунда жойлашган бўлиб, бу фойдаланувчига керакли бўлган хизматларга диққатини жамлашга яхшироқ имкон беради. Бундан ташқари, бир йил ичида ОК барча бўлимларда ён меню билан ўтадиган навигацияни ишга туширади: шу туфайли фойдаланувчилар ўзларига керак бўлган ижтимоий тармоқ хизматларига, бош саҳифага қўшимча бора қайтмасдан, бемалол ўтишлари мумкин. Ҳозир сакраб ўтиш навигацияси “Тавсиялар” бўлимида мавжуд бўлиб, у бирин-кетин ижтимоий тармоқнинг барча муҳим бўлимларида ҳам пайдо бўлади.
Энг кўзга кўринган ўзгаришлар сайтнинг «бошига» – ОК десктоп версиясининг юқориги менюсига таъсир кўрсатди: ундаги тўқ сариқ ранг оқ рангга ўзгарган ва «Одноклассники» логотипи энди Odnoklassniki шрифтида терилган. Шрифт ОК дизайн командаси томонидан 2020 йилда ижтимоий тармоқ учун атайин ишлаб чиқилган. Сўнгги бир йил давомида Odnoklassniki шрифти ижтимоий тармоқ ичидаги турли промо ҳаракатлар учун ишлатилган.
Ўзгаришлар фойдаланувчиларга янгиликлар тасмасини ўқишга эътибор беришларига ёрдам беради, у ҳозирда сайтнинг энг кўзга кўринган элементига айланди ва ижтимоий тармоқнинг турли хизматлари билан ишлаш учун қулайроқ бўлди.
Бунинг учун ОК яқин ойларда iOS ва Android учун мобиль иловалар интерфейсини ҳам янгилайди. Янгиликлар тасмасида барча эътибор контентга қаратилади: ОК профиль фотосурати ва муқовасини олиб ташлайди, бу эса экранда тасмада кўрсатиладиган янгиликлар сонини кўпайтиради. Бунинг натижасида, ҳеч нарса фойдаланувчиларни янгиликлар ва қизиқарли видеоларни кўришдан ёки матнларни ўқишдан чалғитмайди.
Виджетлар билан таъминланган янги ён меню нафақат ижтимоий тармоқ хизматлари ўртасида тез алмашиниш, балки ОК-даги озиқ-овқат ва такси буюртириш, товар сотиб олиш, иш қидириш, хизматлар учун ҳақ тўлаш каби мини-иловалардан ҳам осон фойдаланиш имкониятини беради.
Десктоп версиянинг янгиланган дизайни ҳозирда фойдаланувчиларнинг маълум қисмида мавжуд бўлиб, тез орада барча ОК аудиторияси учун тақдим этилади. Мобиль иловалардаги барча ўзгаришлар 2021 йилга режалаштирилган.