Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 16/04/2018 Одноклассники ноёб контент тарғиботи тизимига эга “Тавсиялар” лентасини ишга туширди
Одноклассники ноёб контент тарғиботи тизимига эга “Тавсиялар” лентасини ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Одноклассники ижтимоий тармоғида “Тавсиялар” хизмати – шахсий саҳифалар ёки гуруҳларни олиб борадиган янги муаллифларнинг шахсий лентаси пайдо бўлди.

Фойдаланувчилар сервис ёрдамида турли янги мавзулар ва ҳар хил форматдаги янги контентни топишлари мумкин. Тавсиялар лентасига матнли публикациялар, фотосуратлар, видео ва жонли эфирлар келиб тушади.

ОКда қизиқарли контентни яратувчи истеъдодли муаллифлар янги аудиторияга эга бўлиши ҳамда ўз гуруҳлари ва саҳифалари қамровини ошириши мумкин. Нейротармоқлар негизида қурилган Content ID технологияси ёрдамида муаллифлар плагиатдан ҳимояланади: “Тавсиялар”га келиб тушадиган истаган ноёб контентга тизимда белги ўрнатилади. Шунга биноан бирламчи манба ижтимоий тармоқда унинг нусхасидан кўпроқ қамровга эга бўлади.

“Тавсиялар” лентасида контентни танлашга ҳар томонлама ўргатиладиган нейротармоқ ва “ақлли лента”нинг шахсий тавсиялари алгоритмлари жавобгардир. Сунъий интеллект қайси контент ўзининг ижтимоий тармоқдаги хулқи асосида фойдаланувчилар учун қизиқарли бўлишини аниқлайди. Нейротармоқ тематика ва форматлар бўйича публикациялар: матнлар, фото ёки видео, фойдаланувчининг контентга муносабати (“класс”лар, ҳис-эҳтирослар, шарҳлар ва перепостлар), гуруҳлар ва муаллифларга жорий обуналар, ижтимоий тармоқдаги фаоллик хусусиятларининг сарф вақтини ҳисобга олади.

Мисол учун, агар фойдаланувчи автомобиллар ҳақидаги гуруҳларга обуна бўлган бўлса, “Тавсиялар”да у ҳозир жонли эфирда «Формула-1» пойгаларининг репортажини олиб бораётган янги муаллиф ҳақида билиб олиши мумкин. Шунингдек, у автомобил оламидаги янги хабарларга эга гуруҳлар контентини қўлга киритади. Бундан ташқари, янги лента қизиқарли бўлиши эҳтимоли бўлган бошқа тематика ва форматларни таклиф этади. Шу билан бирга, “Тавсиялар” дўстларнинг айрим дўстларидан публикацияларни таклиф этади: технология фойдаланувчи билан умумий тематика, ёши, фойдаланувчи ёки унинг дўстларининг фотосуратларга қараб энг кўп алоқаси борлигига кўра инсонларни аниқлайди.

Фойдаланувчи “Тавсиялар” лентасидан публикацияларга тўғридан-тўғри иуносабат билдириши: унга “класс” босиши, лентадан олиб ташлаши (“дизлайк” тугмаси), муаллиф ёки гуруҳга обуна бўлиши мумкин. Фойдаланувчи фидбеки истеъмол қилинаётган контентнинг ҳажмини бир неча баробар оширган ҳолда фойдаланувчиларнинг ахборот ленталарида миқдор қамрови ва вирус даражасига таъсир кўрсатади.

“Тавсиялар” сервиси барча платформалар: ОКнинг десктоп ва мобил версияларида, iOS ва Android даги мобил иловаларда ишлайди.

ОК аввалроқ аудитория қисми бўйича тавсиялар алгоритмини ҳам мобил иловаларда, ҳам ижтимоий тармоқларнинг веб-версияларида синовдан ўтказганди. Синов давомида фойдаланувчилар янги сервисда ўтказган вақти йиғиндиси икки баробарга ошиб, хабарлар лентасини ўқиш вақтига яқинлашиб қолди.

Марина Краснова, Одноклассники ижтимоий тармоғининг «Видео», «Лента» ва OK Live маҳсулотлари бўйича директори:

Тавсияларга эга бўлган янги лента бу фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқда ўз дунёқарашини кенгайтириш ҳамда яқинлари ва дўстлари билан ўртоқлашиш учун янаям қизиқарлироқ бўлган контентга эга бўлиш имкониятидир. Фойдаланувчилар ОКдаги гуруҳларга обуна бўлиш ва дўстларнн қўшиш орқали ўзининг атрофида узоқ вақт ўзгармайдиган ахборот майдонини яратади. Янги сервис бунинг доирасидан ташқарига чиқади ва фойдаланувчиларга нафақат унинг асосий лентасида акс этадиган гуруҳлар ёки мавзуларни, балки мутлақо янги йўналиш: бошқа гуруҳлар, янги дўстлар, қизиқарли мавзуларни тавсия қилади. Контент муаллифлари учун ҳам бу ўринда ҳаммаси ижобий бўлиши жуда муҳим: улар ўз сафини кенгайтиради ва бу билан кўр-кўрона нусха олинишидан ҳимояга эга бўлади. Бунинг учун зарур бўлган нарса бу ОКда сифатли ва ноёб контентни яратишдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг