“Одноклассники”, Mail.Ru Games Ventures инвестиция бўлинмаси билан бирга, OK Instant Games Cup– мобил HTML5 ўйинлари ишлаб чиқувчилари учун чемпионат ўтказишини эълон қилади. Танловда қатнашиш учун ўйинлар ишлаб чиқувчилар номинацияни танлашлари ва танлов сайтидаги махсус шакл орқали ОК плафтормасида олдин эълон қилинмаган ўйинни йўллашлари керак бўлади.
PRO номинацияси ОКда ўйинлари эълон қилинмаган тажрибали дастурчиларга мўлжалланган. Бунда бошқа платформалардаги ўз ўйинларини мослаштириш ва уларни ОКга кўчиришга рухсат берилади. Учта энг яхши ўйин ижтимоий тармоқда ўйиннинг муайян миқдорда юкланишига трафик олади: ғолиб 1 миллионта юклаш жалб қилиши мумкин.
New Star номинациясига ўйинлар ишлаб чиқиш соҳасидаги бошловчи дастурчилар ва ўз ўйинларини ҳали ижтимоий тармоқларда эълон қилмаган жамоалар ариза топшириши мумкин. Ғолиблар учлиги пул мукофотлари билан тақдирланади: биринчи ўрин учун – 300 000 рубль, иккинчи ўрин – 200 000 рубль ва учинчи ўрин учун – 100 000 рубль. Пул маблағларидан ташқари, совриндорлар Mail.Ru Games Ventures инвестиция бўлинмаси жамоасидан ўйин лойиҳасини янада ривожлантириш бўйича консультация олишга муяссар бўлади.
Лекин, муҳими – энг яхши ўйинлар дастурчилари ўз ўйинлари тақдимотини ўтказиш ва Mail.Ru Games Venturesдан инвестициялар жалб қилиш борасида ноёб имкониятга эга бўладилар.
Танловга ариза тақдим этиш учун “Одноклассники”да рўйхатдан ўтиш, ўз профили ёрдамида ижтимоий тармоқда ўйинни эълон қилиш ва OK Instant Games Cup рўйхатга олиш шаклида унга ҳаволани келтириши керак бўлади. Лойиҳа ғолиблари ва совриндорлари 23 октябрда эълон қилинади. 26 октябрда Mail.Ru Group офисида тақдирлаш маросими ўтказилади, унга ҳайъатнинг овоз бериши натижаларига кўра чемпионатнинг топ-10 ўйинлари ишлаб чиқувчилари, ўйин индустрияси вакиллари ва Mail.Ru Games Ventures венчур инвесторлари таклиф этилади.
Танловнинг тўлиқ шартлари билан okgamescup.ru расмий сайтида танишиш мумкин.