Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 06/10/2016 Одноклассники МДҲ мамлакатларининг интерфейс дизайнерлари учун танлов эълон қилди
Одноклассники МДҲ мамлакатларининг интерфейс дизайнерлари учун танлов эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 10-октябридан 21-декабрига қадар ҳисоб бўйича бешинчи “Russian Design Cup” мусобақаси бўлиб ўтади. Танлов сайт, мобил илова ва давлат порталлари яратишдан бекатлардаги дисплейларни безаш, “Ақлли” соатлар учун иловалар яратиш ва маиший ускуналарни бошқаришгача бўлган турли хил топшириқлардан иборат бўлиб, уч босқичда ўтади. Танлов ғолиби “Mac Pro” ноутбуки соҳибига айланади, яна талабгорларни “Госуслуги”, ICQ ва “Манн, Иванов и Фербер”лардан совғалар кутади.

Бу сафар талабгорларнинг ишларини “Innova”нинг арт директори Антон Ярусов, Scream School, Bang! Bang! Education ва Британиянинг Дизайн олий мактаби курсларининг нозири Дмитрий Карпов, AICнинг бошқарувчи шерик ва бош-дизайнер Сергей Попков, Одноклассники лойиҳасининг дизайн гуруҳи раҳбари Леонид Ивахов ва Mail.Ru Group порталининг дизайн жамоаси раҳбари Юрий Ветров баҳолайдилар.

Russian Design Cup бу ҳар йили ўтказилувчи танлов. Унинг ташкилотчиси одноклассники ижтимоий тармоғи. Баҳолаш эксперт ҳайъат аъзолари томонидан амалга оширилади ва танлов уч босқичда ҳамкорларнинг турли хил топшириқлардан иборат бўлади. Танловда ёш дизайнерлардан тортиб катта компанияларнинг тажрибали арт-директорлари ва менеджер-дизайнерлари ҳам қатнаша олади. 2015-йилда танловда Россия, Украина, Беларусь ва Озарбайжондан 210 нафардан ортиқ дизайнерлар 300 тадан ортиқ ишлари билан қатнашганлар. Аввалги ғолибларни танловнинг расмий сайти https://russiandesigncup.ru кўришингиз мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг