Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Технологиялар 25/11/2016 Одноклассники ижтимоий тизим орқали маҳсулотлар сотувини йўлга қўйди
Одноклассники ижтимоий тизим орқали маҳсулотлар сотувини йўлга қўйди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Одноклассникида гуруҳлар орқали маҳсулотлар ва хизматларни сотиш учун созланма пайдо бўлди. Маҳсулотни очиқ гуруҳда пост кўринишида эълон жойлаштирган ҳолда сотиш мумкин. Маҳсулотларни сотиш учун ишга туширилган созланма — ижтимоий тизимнинг классифайдлар ҳудудидаги илк қадамидир.

«ОК аудиторияси бир ойда ижтимоий тизимдан турли мақсадларда фойдаланувчи 73 млн. фойдаланувчилардан иборат. Бизда анчадан бери маҳсулотлар ва хизматлар сотиш ҳақида эълонларни жойловчи кичик бизнес ва маҳаллий гуруҳлар бор. Биз ушбу йўналишни тартиб билан ишловчи ва шаффоф қилишга, тизимлаштиришга қарор қилдик» - деди Одноклассники лойиҳаси раҳбар Антон Федчин.

Одноклассники келажакда Mail.Ru Groupнинг «Юла» тизими билан интеграция имкониятини кўриб чиқмоқда ва ижтимоий тизим доирасида ушбу созланмани алоҳида йўналишга айлантиришга ёрдам берувчи бир қатор янги синовларни режалаштирмоқдалар.

Маҳсулотлар ёки хизматлар сотуви ҳақидаги постлар бепул жойлаштирилади.

Россиянинг классифайдлар (эълонлар) бозори ҳажми йилига 12 млрд. рублга (Goldman Sachs маълумотлари) тенг ва интернетда энг тез ўсаётган бозорлардан биридир. Goldman Sachs таҳлилчиларининг сўзларига кўра 2020 йилга келиб бозор ҳажми йилига 47 млрд. рублга етади. Одноклассникининг ички маълумотларига кўра ижтимоий тизимда 30 мингга яқин маҳсулотлар ва хизматлар сотишга ихтисослашган гуруҳлар мавжуд. Ижтимоий тизим баҳосига кўра бир ойда маҳсулотлар ва хизматлар сотувидан 10 млн. одам фойдаланади ва ушбу рақамлар янги созланма ишга туширилиши билан янада ўсади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг