Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 27/03/2019 Одноклассники ижтимоий тармоғи ўзининг ўн учинчи таваллуд кунини нишонламоқда
Одноклассники ижтимоий тармоғи ўзининг ўн учинчи таваллуд кунини нишонламоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Одноклассники ижтимоий тармоғи 13 йилдан буён ўз фойдаланувчиларига мулоқот қилиш, совғалар юбориш имкониятини ҳадя этиб келмоқда ва фойдаланувчиларни ўзининг янги хизматлари билан ҳайратда қолдирмоқда. Даставвал синфдошлар ва ёшликдаги дўстларни излаш учун мўлжалланган восита сифатида яратилган Рунетнинг биринчи ижтимоий тармоғи аллақачон кўнгилочарликлар, мулоқот ва видеони томоша қилиш медиа-майдончасига айланган.

ОК фойдаланувчилари ўзаро ҳиссиётлар билан улашишни – совғалар ҳадя этишни, баҳолар ва “класс”лар қўйишни, ўйинлар ўйнашни ҳамда видео томоша қилишни хуш кўрадилар. Шу муносабат билан Одноклассники ўз таваллуд кунида фойдаланувчиларга ҳар куни вақтичоғлик бахш этувчи ўзининг жўшқин хизматлари тўғрисида энг қизиқарли фактларни айтиб беради.

Аватарга совғача – фойдаланувчиларнинг ОКда ўз ҳиссиётларини ифода этишнинг энг севимли усулидир: ҳар куни ўн миллионлаб фойдаланувчилар совғалар ҳадя этади. 7 ва 8 март куни жаҳон бўйлаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари рекордга оид ярим миллиард миқдорда совғалар юборди. Ўзбекистон ҳақида гап кетганда эса, ўзбекистонликлар ойига 5 миллиондан ортиқ миқдорда совғачалар ҳадя этадилар.

Бунда фойдаланувчилар ўзлари виртуал совғаларнинг ўз версияларини яратадилар – ойига 875 мингдан ортиқ совғалар фойдаланувчиларнинг оригинал фотосуратлари ва креатив ёзувлари билан бирга юкланади.

Одноклассники – ижобий ижтимоий тармоқ бўлиб, бу фотосуратларга қўйиладиган баҳолар билан ҳам тасдиқланади. Фотосуратларга “Беш” баҳолари 88 фоиз ҳолатларда қўйилади, энг кўп баҳолар сонига эга фойдаланувчи эса миллиондан ортиқ “5” баҳоларини олган. Бир фотосуратга бир ойда ўртача 12 та баҳо қўйилади.

Ижтимоий тармоқ жаҳоннинг қарийб барча мамлакатларида тақдим этилган. Айрим давлатларда ОК аудитория сони бўйича етакчи ўрин эгаллайди, бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳаттоки кутилмаган жойларда ҳам мавжуд. Шу тариқа, Мальта, Люксембург, Шри-Ланка ва ҳаттоки Тинч океанидаги Науру оролидаги фойдаланувчилар ҳам Одноклассники ижтимоий тармоғидан мунтазам равишда фойдаланадилар.

Одноклассники жаҳоннинг 14 та тилига таржима қилинган бўлиб, кўп ҳолларда рус тилидан сўнг, ОК интерфейси ўзбек, украин, озарбайжон, инглиз ва грузин тилларига ўгирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг