Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 03/06/2016 “Одноклассники” ижтимоий тармоғи янги созланмани тақдим этди
“Одноклассники” ижтимоий тармоғи янги созланмани тақдим этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Одноклассники” ўз фойдаланувчилари учун беадаб сўзларни беркитиш учун махсус созламани яратди. Созлама гуруҳлар учун эмас, балки айнан фойдаланувчилар учун яратилган.

Кўпчилик фойдаланувчилар кузатганидек, “Одноклассники”да жойлаштирилган видеолар остида фаол шарҳлар қолдирилмоқда. Бироқ барча фойдаланувчилар ҳам ўз фикрларини ва ҳиссиётларини чиройли ва беадаб сўзларсиз ифода эта олмайдилар.

Мана шундай ҳолатлар учун ижимоий тармоқ томонидан махсус созлама яратди, бу созлама видеога қолдирилган шарҳларда ишлатилган беадаб сўзларни “*” белгилари билан алмаштиради. Созлама “Видеога қолдирилган шарҳларда беадаб сўзларни фильтрлашни ёқиш” деб номланади. Бу созламани профильнинг “ОШКОРАЛИК” параметрида топишингиз мумкин.

Бу созлама ёқилганидан сўнг шарҳларда топилган барча беадаб сўзлар “*” белгисига алмаштирилади.

“Одноклассники” созламани янада ривожлантириш ва яхшилаш устида ишни давом эттиромда, бошқа янгиланишлар тўғрисида “Одноклассники” блогида хабардор бўлишингиз мумкин.

Шуни унутманг-ки, лицензия шартномасининг 7.4.8 бандига мувофиқ, беадаб сўзларни ишлатган ҳолда хабар қолдириш тақиқланади.

“ОК”нинг жамоат жойларида беадаб сўзларни ишлатиш ижтмоий тармоқдаги профильнинг тўхтатилишига сабаб бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг