Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 02/05/2017 Одил Аҳмедов Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди
Одил Аҳмедов Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистондаги ОАВ вакиллари орасида ўтказилган сўровномага кўра мамлакатнинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ўтказилган сўров натижаларига кўра энг яқин таъқибчилари – Қатарнинг “Ас-Сайлия” клубида тўп сураётган Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Виталий Денисовни ортда қолдирди.

Қайд этиш керакки, Одил Аҳмедов бешинчи марта Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Бунгача ярим ҳимоячи 2009, 2011, 2014 ва 2015 йилларда Ўзбекистонда йил футболчиси бўлганди.

2016 йилнинг энг яхши мураббийи сўровномасида Қаршининг “Насаф” футбол клуби устози Рўзиқул Бердиев ғолиб бўлди. “Локомотив” билан Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳибига айланган Андрей Микляев иккинчи ўринни, Ўзбекистон U-19 термаси билан Осиё чемпионатида иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган Жасур Абдураимов учинчи ўринни эгаллади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг