Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 08/01/2022 Очиқ мулоқот: Мурожаатларнинг катта қисми тиббиётнинг бирламчи бўғинига дахлдор
Очиқ мулоқот: Мурожаатларнинг катта қисми тиббиётнинг бирламчи бўғинига дахлдор

Бахтли ҳаётнинг энг муҳим мезони нима? Албатта, саломатлик. Президентимиз инсон қадрини юксалтириш борасидаги ислоҳотларни тиббиёт соҳасидан бошлаганининг сабаби шунда. 

Аммо халқимиз соғлиқни сақлаш тизимидан тўлақонли рози бўлиши учун ҳали кўп янгиланишларга эҳтиёж бор. Бунинг учун янги ғоялар, илғор таклифлар ва креатив ёндашувлар зарур.

Давлатимиз раҳбари буни соҳа вакилларидан кутяпти. Шундай экан, соғлиқни сақлаш тизими фидойи ва жонкуярлари бу имкониятдан унумли фойдаланишлари зарур. Шундай бўляпти ҳам!

Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига шу кунгача 1295 қисқа рақамли “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқларда очилган алоҳида электрон манзиллар орқали 8804 та мурожаат келиб тушгани сўзимиз тасдиғидир. 

Шундан:

47 фоизини — соҳа ривожига қаратилган таклифлар,

33 фоизини — эътироз ва мурожаатлар,

20 фоизини — индивидуал масалалар ташкил этмоқда. 

Хусусан, мурожаатларнинг: 

3213 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини,

499 таси ихтисослашган марказлар фаолияти, 

260 таси тез тиббий ёрдам хизмати,

169 таси санитария-эпидемиология хизмати,

160 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг