Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Рсепублика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида давом эттирди.
Навбатдаги манзил пойтахтнинг Бектемир тумани «Гулбоғ» маҳалласи бўлди. Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, соҳавий ташкилотлар вакиллари, Тошкент шаҳри ва Бектемир тумани сектор раҳбарлари хонадонбай юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини амалга ошрди.
Ишчи гуруҳлар томонидан «Гулбоғ» маҳалласидаги 554 та хонадонлар уйма-уй юриб ўрганилди, натижада 128 та хонадонда яшовчи 197 нафар фуқароларнинг мурожаатлари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, бандлик, субсидия, кредит, уй-жойни таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича муаммолари ҳал этилди.
Жумладан, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1,7 км ички йўллар асфальт қилинди.
Электр таъминоти бўйича 88 та янги темир-бетон устунлари ўрнатилди, 2 та трансформатор пункти таъмирланди ва 1 та трансформатор пункти янги ўрнатилди, 3 км СИП кабеллар тортилди. Газ таъминоти яхшилаш учун 4 800 погона метр газ қувурлари ва тиргаклари таъмирланди, 4 та юқори босимли, 7 та ўрта босимли газ тақсимлаш пункти таъмирланди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 12,9 км қувурлар тортиш ишлари якунланмоқда, натижада 532 дан ортиқ хонадон ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.
Бундан ташқари аҳоли яшаш шароитини яхшилаш мақсадида маҳалладаги 420 та хонадоннинг ташқи фасадларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шундан бугунги кунда 210 та хонадоннинг девори сувоқ қилинди, бўялди. Маҳалланинг кириш қисмига маҳалла номини билдирувчи белги устуни ўрнатиш, маҳаллада сайилгоҳ, спорт майдончаси, воркаут, болалар майдончалари барпо этиш ишлари давом этмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Хусусан, уйма-уй ўрганишлар натижасида 13 нафар фуқарога шифохоналарда даволаниш учун бепул йўлланма берилди, 347 нафарига зарур дори-дармон тўпламлари берилди.
«Темир дафтар» рўйхатига киритилган 4 та оилага жами 17,0 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган 74 нафар хотин-қизларга жами 97,7 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам берилди. «Ёшлар дафтари» мезони талаблари асосида 8 нафар ёшлар рўйхатга олинди ҳамда 3 нафар ёшга контракт тўлови ва 1 нафарига моддий ёрдам учун жами 45,4 млн.сўм тўланиб дафтардан чиқарилди.
«Гулбоғ» МФЙда «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» тадбири доирасида жами 74 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 19 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 17 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилинди ҳамда 15 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди, 23 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.
Маҳалладаги оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 8 нафар фуқарога 66,0 млн.сўм миқдорида субсидия асосида маиший техника воситалари олиб берилди ҳамда 7 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни бошлаш учун 129,0 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.
Республика ишчи гуруҳининг «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» мезонларини жойларда тадбиқ этиш бўйича ишлар давом этмоқда.