Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 01/11/2016 “Ўзвинсаноатхолдинг” январь-сентябрь ойларида 986,141 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди
“Ўзвинсаноатхолдинг” январь-сентябрь ойларида 986,141 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзвинсаноатхолдинг” компанияси корхоналари томонидан 2016-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 986,141 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу эса 2015-йилнинг мазкур даврига нисбатан 6,4 фоизга кўпдир.

Халқ истеъмоли молларининг чиқарилган ҳажми 746,553 млрд. сўмни ташкил қилди, бу эса 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга кўпдир.

Тармоқ корхоналари томонидан 31,912 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди. 2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида “Ўзвинсаноатхолдинг” компанияси корхоналари томонидан 16,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги мева-сабзавотлар экспорт қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг