Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 16/08/2021 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб “Mastercard” орқали пул ўтказмалари йўлга қўйилди
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб “Mastercard” орқали пул ўтказмалари йўлга қўйилди

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб “Mastercard” пластик картаси орқали бошқа банкларнинг шу турдаги карталарига нақд пулсиз пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди.

 

“Mastercard MoneySend” деб номланган мазкур хизмат “Mastercard Worldwide” тўлов тизимига тегишли бўлиб, у Мастерсард картаси эгаларига реал вақт режимида ўзаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.

 

Эндиликда пул ўтказмасини бажариш учун муайян ҳужжатларни расмийлаштиришга ҳожат йўқ, фақатгина ушбу турдаги пластик карта эгасининг исми шарифи ҳамда карта рақамини билиш кифоя қилади.

 

Aйни пайтда “Mastersard MoneySend” хизмати Банкнинг “Joyda” мобил иловасида амал қилмоқда. Бунда Банк томонидан ўтказмалар карта эгасининг тасдиғидан сўнг дарҳол жўнатилади. Картага маблағ киритиш муддати эса пулни қабул қилувчи банк томонидан амалиёт сўнгида маълум қилинади.

 

Бошқа банкларга тегишли “Mastercard” орқали Ўзсаноатқурилишбанкнинг шу турдаги картасига маблағлар бир неча сонияларда келиб тушади.

 

Mastersard MoneySend” хизматининг афзаллиги шундаки, мижоз ўтказилган Банк филиалига ташриф буюрмасдан бутун дунё бўйлаб исталган “Mastercard” картасини тўлдириши мумкиндир.

 

Ўтказмаларнинг “Joyda” мобил иловаси орқали амалга оширилиши, айниқса, хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашда қўл келади.  

 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг