Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 28/04/2022 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан миллий валютада янги омонатлар таклиф этилмоқда
Ўзсаноатқурилишбанк томонидан миллий валютада янги омонатлар таклиф этилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида «Ishonch» ва «Yuksalish» номли янги муддатли омонатлар жорий этилди. Ушбу омонатлар JOYDA мобил иловаси орқали очилганда даромадлилик нисбатан юқори бўлади, онлайн тарзда осон ва енгил бошқарилади.

«Ishonch» омонатининг сақланиш муддати 13 ой. 

Омонат учун белгиланган минимал сумма 500 000 (беш юз минг) сўм.

Омонатга ҳисобланадиган йиллик устамалар банк филиаллари ва сотув офисларида очилганда 20 фоиз, JOYDA мобил иловаси орқали эса 21 фоиз ҳажмида белгиланган.

Омонатга қўшимча маблағлар киритиб бориш ва ечиб олиш кўзда тутилмаган. Бироқ, уни муддатидан олдин ёпиш имконияти мавжуддир.

«Yuksalish» омонати.

Ушбу омонатнинг сақланиш муддати 13 ой, бошланғич бадал миқдори эса 100 000 сўм.

Мижоз ўз хоҳишига кўра омонатга қўшимча маблағлар киритиб бориши ва қисман ечиб олиши мумкин.

Омонат даромадлилиги банк филиаллари ва сотув офисларида расмийлаштирилганда 19 фоиз, JOYDA мобил иловаси орқали эса 20 фоиз ҳажмида белгиланган.

Шунингдек, омонатчи мазкур омонат бўйича ҳам уни муддатидан олдин ёпиш имконига эгадир.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан амалиётга киритилган янги омонатларнинг энг асосий афзаллиги – ҳар икки омонат бўйича ҳам маблағлар муддатидан олдин қайтариб олинганда у бўйича ҳисобланган фоиз тўловлари куймасдан, мижоз тасарруфида қолади.

Бундан ташқари, айни пайтда Банк тизимда «Kapital» номли хорижий валютадаги омонат ҳам амал қилмоқда.

Унга маблағлар АҚШ долларида 6 ой муддатга, минимал миқдорда 500 (беш юз) доллар ҳажмида қабул қилинмоқда.

Омонат бўйича белгиланган йиллик устама фоизлар (4%) ҳар куни ҳисобланиб, омонатчига ой якунида тўлаб берилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Ўзсаноатқурилишбанк тизимида аҳоли омонатларининг сири сақланишини ва пул маблағлари ўз вақтида қайтарилиши тўлиқ таъминланган.

Мижозлар омонатлари «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан кафолатланган.

Реклама хукуклари асосида

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг