Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 09/09/2016 ЎзР ТИВ раҳбари ИҲТ Бош котибини қабул қилди
ЎзР ТИВ раҳбари ИҲТ Бош котибини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 9-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд бин Амин Маданини қабул қилди.

ТИВ раҳбари, меҳмонни кутиб олар экан, аввало, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг вафоти муносабати билан билдирилган таъзия ва далда сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Суҳбат чоғида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон раислигида бўлиб ўтадиган ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

ТИВК мажлисини муваффақиятли ўтказилишидан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди. Учрашувда қайд этилганидек, Ўзбекистон томонидан таклиф қилинган “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунйодкорлик сари йўл” деб номланган раислик шиорининг долзарблиги ва аҳамиятлилиги сабабли 43-сессия ва унинг якунлари ИҲТ тарихида қолади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг