Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ЙИнинг Марказий Осиё билан янги ҳамкорлик стратегиясининг самарадорлигини ошириш нуқтайи назаридан уни тадбиқ этиш жараёни муҳокама қилинди.
Учрашувда Бруссел шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон-ЙИ” ҳамкорлик кенгашининг 13-мажлиси, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Бош вакили Федерика Могеринининг мамлакатимизга ташрифи, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашувининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш ва бошқа қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёни амалий жиҳатдан кўриб чиқилди.
Молиявий-техник соҳада алоқаларни мустаҳкамлашга масъул шерикчиликнинг янги органи – Ривожланиш мақсадида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитани таъсис этишга икки томон ҳам рози эканлиги тасдиқланди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Музокараларда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари, Элчи Эдуард Стрипрайс иштирок этди.