Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 19/06/2018 ЎзР ТИВ Кишинёв шаҳридаги учрашувлар ўтказди
ЎзР ТИВ Кишинёв шаҳридаги учрашувлар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 14-15 июнь кунлари Ўзбекистон-Молдова вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларида иштирок этиш учун Кишенёв шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ТИВ делегацияси Молдова Иқтисодиёт ва инфратузилма вазирлиги давлат котиби Юлиана Дрегелин, Қишлоқ хўжалиги, минтақавий ривожланиш ва атроф-муҳит вазирлиги давлат котиби Василеу Лука билан учрашув ва музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон ва Молдова ўртасида турли шаклларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда икки томонлама алоқаларни аниқ амалий мазмун билан бойитишнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида Молдова Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири Тудор Уляновск билан қисқача суҳбат бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг