Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзкимёсаноат” АЖ ишлаб чиқариш жараёнларига инвестицияларни жалб этиш, халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни йўлга қўйиш мақсадида амалий ҳаракатлар олиб бормоқда.
Хусусан, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва Хитойнинг China Huanqiu Contracting & Engineering Corporation (ҲҚC) компанияси ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш ва янги лойиҳаларни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар ўтказилди.
Мулоқот чоғида “Навоиязот” АЖ негизида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда “Аммофос-махам” АЖда фосфогипс чиқиндисини қайта ишлаш орқали сульфат кислотасини ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Музокара якунида мазкур лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш юзасидан хадли битимлар имзоланди.