Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 02/12/2020 Ўзимизнинг фармацевтларимизни тайёрлаш йўлида
Ўзимизнинг фармацевтларимизни тайёрлаш йўлида

Мамлакатимиз фармацевтлари маълумоти замонавий халқаро нормаларга мувофиқ бўлиши керак. Бу борада Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ва Тошкент фармацевтика институти ўртасида ушбу йўналишда биргаликда ишлаш ҳақида меморандум имзоланган.

2020 йил 30 ноябрда ҳужжатларни имзолаш жараёнида Миллий палата раҳбари Ровшан Изамов ва ОТМ ректори Камал Ризаев ҳамкорликнинг имкониятлари ҳақида батафсил келишиб олдилар.

Р. Изамовнинг таъкидлашича, бир қатор чет мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимларининг етакчи муассасалари билан танишиш жараёнида Миллий палата делегацияси фармацевтика соҳасида ҳам лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари ҳақида келишувни қўлга киритганлар. Хусусан, бундай муҳокамалар Чехиянинг замонавий фармацевтика ишлаб чиқариш корхонасига ташриф чоғида амалга оширилган. У ердагилар мазкур йўналишдаги замонавий лойиҳаларни амалга ошириш ва уларни молиялаштиришга қизиқиши юқори эканлигини изҳор этганлар.

Миллий палата ва фармацевтика институтининг кадрлар тайёрлаш соҳасида жуда катта ҳамкорлик имкониятлари мавжуд. Пандемия даврида Миллий палата томонидан, Буюк Британия, Канада, Россия, Беларус, Германия, Корея, Италия каби мамлакатлари етакчи мутахассислари билан 15 мартадан зиёд онлайн конференциялар ва муҳокамалар ўтказилган. Чет эл Соғлиқни сақлаш тизимининг етакчи ташкилотлари тажрибалари мамлакатимиз талабалари ва ўқитувчиларининг дунёқарашини сезилари даражада кенгайтириши мумкин.

Ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари фармацевтларнинг клиник протоколлар тайёрлашда иштирок этиши муҳимлигини ҳам муҳокама этдилар. Уларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг вазифаларидан бири саналади. Замонавий юқори технологияли фармацевтикаси беморларни даволаш ва уларни реабилитация қилишнинг ажралмас қисми бўлиб қолади. Шунинг учун протоколларни ишлаб чиқишда фармацевтика соҳаси бўйича мамлакатимизнинг юқори малакали мутахассисларининг эксперт фикрлари жуда муҳим саналади.

Томонлар стандартларни такомиллаштириш ва жорий этиш, дори воситаларини ва халқаро сифат стандартларини стандартлаштиришдаги илмий тадқиқот борасида ҳам ҳамкорлик қилишни мақсад қилган. Бунга ҳамкорлик грантлари ва лойиҳалари, кадрлар тайёрлаш ва ўзаро икки томон манфаатини назарда тутувчи соғлиқни сақлашнинг бошқа долзарб масалалари ҳам киради.

Ҳамкорлик ҳақидаги Меморандумни имзолаш жараёнида томонлар қисқа муддатда яқин келажакда амалга оширилиши керак бўлган биргаликдаги лойиҳалар, ҳамда келажакда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашни ўз ичига олувчи «йўл харитасини» ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Р. Изамов ва К. Ризаев бошланган ҳамкорлик мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш тизимининг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига, унинг кадрлар ва илмий салоҳиятининг ўсишига ўз ҳиссасини қўшишига ишонч билдирдики,

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг