Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 01/12/2021 «Ўзгидромет» 1-2 декабрь кунлари айрим ҳудудларда чанг бўрони кузатилишидан огоҳлантирди
«Ўзгидромет» 1-2 декабрь кунлари айрим ҳудудларда чанг бўрони кузатилишидан огоҳлантирди

1-2 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши фонида республика бўйича шамол 17-22 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги сониясига 25-28 метргача кучайиши мумкин.

«Айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиши кузатилиши мумкин», — дейилади хабарда.

Ўзбекистонга 4 ноябрь куни Урал томондан совуқ ҳаво оқими, у билан бирга кучли шамол кириб келиши оқибатида мамлакатнинг бир қатор ҳудудлари, хусусан, Тошкент шаҳрида чанг-қум бўронлари кузатилганди. 

Шу куни соат 21:00-23:00 оралиғида Тошкент ҳавосидаги чанг рухсат этилган миқдордан 30 баробаргача ошиб кетган ва ҳавосининг ифлосланиши даражаси бўйича Ўзбекистон пойтахти дунёда биринчи ўринга чиқиб олган Чанг 8 ноябрга келибгина чекинганди

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг