Валюта курслари 18/04/2025
$1 – 12964.43
UZS – -0.23%
€1 – 14744.45
UZS – -0.12%
₽1 – 158.28
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 14/04/2025 «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва PTB электротехника саноатида сифатни ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва PTB электротехника саноатида сифатни ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва Германиянинг PTB институти электротехника соҳасида сифатни ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси вакиллари Германиянинг нуфузли Физика-техника институти (PTB) билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида бизнес субъектлари дуч келаётган долзарб муаммоларни ҳал этиш ва миллий сифат инфратузилмаси доирасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш институтлари кучини бирлаштириш орқали электротехника саноатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, учрашувда электротехника соҳасида сифатни оширишга қаратилган «Calidena» методологиясини жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Мазкур ёндашув саноат корхоналарига миллий сифат инфратузилмасининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш ва халқаро талаблар даражасига мослашишда муҳим восита сифатида эътироф этилди.

Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва лойиҳа доирасида белгиланган ташаббусларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича аниқ қадамларни белгилашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг