Валюта курслари 24/06/2025
$1 – 12410.99
UZS – -0.69%
€1 – 14237.89
UZS – -1.16%
₽1 – 158.38
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 24/06/2025 «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва “Gerege Systems” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва “Gerege Systems” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 23 июнь куни Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Монголия бизнес-форуми доирасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва Монголиянинг “Gerege Systems” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат электр ва газ ҳисоблагичларини жорий этиш, уларни назорат қилиш ҳамда бошқариш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.

Хусусан, Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчиларнинг тажрибаси асосида Монголияда электр ва газ ҳисоблагичларини ҳисобга олиш тизимини жорий этиш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги саноат алоқаларини янги босқичга олиб чиқиши ва ўзаро технологик шерикликни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг