«Ўзелтехсаноат» делегацияси Озарбайжоннинг STP Global Cable корхонасига ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 2 июль куни «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов бошчилигидаги вакилларимиз Озарбайжондаги йирик электротехника саноат корхонаси – “STP Global Cable” компаниясига ташриф буюрдилар.
Ташриф доирасида уюшма раҳбари компаниянинг ишлаб чиқариш жараёни, мавжуд ҳудуд ва ишлаб чиқариш бинолари, замонавий технологиялар билан жиҳозланган лаборатория фаолияти, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган кабель ва телекоммуникация маҳсулотлари, дизель генераторлар, ахборот киосклари, металл маҳсулотлар билан бевосита танишди.
Ташриф чоғида “STP Global Cable” вакиллари компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт географияси ва техник имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Делегация аъзолари, хусусан, юқори кучланишли (500 кВ гача) кабель маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши, сифат назорати тизими, маҳсулотларни синовдан ўтказиш жараёнларини кўздан кечирдилар.