Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 10/06/2016 “Ўзбектелеком” телекоммуникация хизматларига янги тарифларни киритмоқда
“Ўзбектелеком” телекоммуникация хизматларига янги тарифларни киритмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси 2016-йилнинг 1-июлидан телекоммуникациянинг универсал хизматларига янги тарифларни амалга киритилади.

Универсал хизматларга янги нархлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган.

Якка тартибда симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланган асосий телефон аппаратидан фойдаланганлиги учун абонент тўлови (вақтбай тўлов тизими бўйича) шаҳар телефон тармоғида 2,04 минг сўмдан 2,35 минг сўмгача ва қишлоқ телефон тармоғида 900 сўмдан 1035 сўмгача оширилмоқда.

Якка тартибда симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланган асосий телефон аппаратидан фойдаланганлиги учун абонент тўлови (абонент тўлови тизими бўйича) шаҳар телефон тармоғида 2,69 минг сўмдан 3,09 минг сўмгача ва қишлоқ телефон тармоғида 1325 сўмдан 1,52 сўмгача оширилмоқда.

Якка тартибда фойдаланиладиган телефон учун (симли абонент линияси бўйича телефон тармоғига уланган) бир ойда белгиланган 180 минут лимитдан ортиқча амалга оширилган сўзлашув учун, абонент тўловидан ташқари, ҳар бир тўлиқ ёки нотўлиқ минут учун тўланадиган вақтбай тўлов миқдори фойдаланувчиларнинг барча тоифалари учун 9 сўмдан 12 сўмгача оширилди.

Умумий фойдаланишдаги маҳаллий телефон тармоғининг вақтбай тўлов тизимида маҳаллий телефон сўзлашувлари учун қуйидаги камайтириш коэффициентлари қўлланилади: сўзлашув вақти 22:00 дан 7:00 гача камайтириш коэффициент миқдори 0,10.

101 дан 104 гача, 1050 бўлган махсус хизматлар билан сўзлашувлар учун, шунингдек таъмирлаш бюросига уланиш, абонентларни техник қўллаб-қувватлаш, абонент ҳисобида пул маблағларининг мавжудлиги ёки унинг қарздорлиги тўғрисида ахборот олиш, чақирилаётган аҳоли пунктининг шаҳарлараро ва ҳалқаро кодлари тўғрисида маълумот олиш ва шаҳарлараро телефон алоқаси буюртма хизматига чиқиш учун вақтбай тўлов олинмайди.

Хорижий давлатларга, шунингдек, Ўзбекистон бўйича шаҳарлараро қўнғироқлар нархи аввалгидек қолдирилди.

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси мамлакат ҳудудида ҳамда халқаро йўналишлар бўйича телеграммаларни юбориш тарифини ҳам оширди. Эндиликда аҳоли учун оддий телеграммадаги битта сўзнинг нархи 37 сўмдан 44 сўмгача оширилди. Шошилинч телеграммадаги битта сўзнинг нархи 184 сўмдан 220 сўмгача оширилди. Барча турдаги телеграммалар учун йиғим 184 сўмдан 220 сўмгача оширилди.

Сўнгги бор телекоммуникациянинг универсал хизматларига янги тарифлар 2015-йилнинг июль ойида кўриб чиқилган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг